Андижонда ҳоким ёрдамчиси нима учун ўзини осди?
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилди.

Аввалроқ Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким ёрдамчиси ўз яшаш хонадонидаги молхонада ўзини осиб, вафот этгани хабар қилинганди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати холат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Мирзарахимов Фарход Азимович “Полвонтош” маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 йил 11 январдан бошлаб ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
Унинг дадаси А. Мирзарахимов 2021 йилда оғир хасталикка чалингани, сўнгра, онаси Р. Мирзарахимова оғир хасталик билан касалланиб, вафот этганидан сўнг Ф.Мирзарахимов ишга совуққонлик билан қараган.
Оиласида юзага келган келишмовчиликлар сабабли спиртли ичимликларга ружу қўйган. 2022 йил март ойи давомида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ичкилик ичишни давом эттирган. 2022 йил 1 апрель куни ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган.
“Ижтимоий тармоқларда ёзилаётган ушбу ҳолат лавозимидан бўшаганидан сўнг бўлганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.








