Андижондаги мактаб ёнида спиртли ичимликлар сотилаётгани аниқланди
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Сафаробод МФЙ ҳудудидаги мактаб ва боғча ёнида спиртлик ичимликлар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг март ойида Олтинкўл туман прокуратураси томонидан ўрганиш ўтказилган ва тадбиркор Х.Х. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси талабларига зид равишда фаолият кўрсатгани учун унинг фаолияти тўхтатилган.
Бундан ташқари, фуқаро А.С боғча олдидаги яшаш хонадонининг ёнида савдо дўкони ташкил қилиб, ноқонуний алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, унинг фаолиятига ҳам чек қўйилган.
Фуқаро А.С га нисбатан 8 май куни Олтинкўл туман ДСИ томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.








