БАА президенти вафот этди
У 2004 йилдан буён амирликларни бошқариб келаётганди.

БАА президенти Халифа бин Ал Нахаён вафот этди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар берди.
Халифа бин Ал Нахаён 1948 йилда туғилган. У 2004 йилдан буён шу лавозимни эгаллаб келаётганди.
2014 йил охирида БАА президенти инсультга чалинади. Шундан кейин мамлакат амалда унинг ўғли Муҳаммад ибн Зайд Ал Наҳаён томонидан бошқариб келинди.







