Ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги мусобақада олтин ва кумуш медални қўлга киритди
Шу кунларда 7-Халқаро Турк очиқ жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон спортчилари 12-15 май кунлари Туркияда бўлиб ўтаётган кикбоксинг бўйича 7-Халқаро Турк очиқ жаҳон кубогида илк олтин ва кумуш медални қўлга киритди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иброҳимжон Самадов 75 килограмм вазн тоифасида гиламга тушиб, олтин медални қўлга киритган. 79 килограмм вазн тоифасида курашган Баҳром Насруллаев кумуш медалга сазовор бўлган.








