Ричард Гир украиналикларга ёрдам бериш учун кабриолетини сотувга қўйди
“Jaguar XK8” модели 1999 йилда ишлаб чиқарилган.

Голливуд актёри Ричард Гир украиналикларга ёрдам бериш учун ўзининг 1999 йилда ишлаб чиқарилган “Jaguar XK8” кабриолетини сотувга қўйди. Лот “Bring a Trailer avto” ауционида тақдим этилган.
Ҳашаматли безакли автомобил 4 литрли двигатель ва беш босқичли автомат узатмага эга. Умумий масофаси 48,2 минг км.
“Сотишнинг барча суммаси Украинадаги уруш қурбонларига ёрдам берувчи нотижорат ташкилотлари бўлган “World Central Kitchen” ва “Open Arms Ukraine” ўртасида тенг тақсимланади”, — дейилади ауцион лотининг тавсифида.








