Туркия фуқаролигини олиш учун энг камида 400 минг долларлик кўчмас мулк сотиб олиш белгиланди
Эрдоған бу бўйича тегишли фармон қабул қилди.

Туркия фуқаролигини олишни истаган хорижликлар эндиликда мамлакатда қиймати 400 минг доллардан кам бўлмаган кўчмас мулк сотиб олиши керак. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг тегишли фармони эълон қилинди.
Ушбу тартиб бир ойдан сўнг кучга киради. Бундан олдин 250 минг долларга кўчмас мулк сотиб олганлар Туркия фуқаросига айланиши мумкин эди. Бу қонун 2010 йилда қабул қилинганди.
Шунингдек, чет элликлар Туркия хусусий пенсия дастурида иштирок этиш орқали ҳам мамлакат фуқаросига айланиши мумкин. бунинг учун дастурда камида 3 йил иштирок этиш ва 500 минг доллар инвестиция киритиш керак.
Хорижликлар кўчмас мулк сотиб олган тақдирда энг камида уч йил давомида уни сотмаслиги ва бошқа шахснинг тасарруфига бермаслиги лозим.
Аввалроқ Туркия суриялик қочқинлар учун 200 дона уй қуриши тўғрисида хабар берилганди.







