Ўзбекистон

Айрим маҳсулотларнинг кунлик “оптом” нархлари маълум  қилинди

Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нархлар кўрсаткичини эълон қилди

Айрим маҳсулотларнинг кунлик “оптом” нархлари маълум  қилинди

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, кузатувлар натижасида Республика бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари юзасидан Қўйлиқ улгуржи бозори, гўшт маҳсулотлари бўйича эса Эски жува деҳқон бозорида шаклланган нархлар мўлжал бўлиб хизмат қилади.

Тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифларини инобатга олган ҳолда:

1. Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кузатиб бориш методологияси ишлаб чиқилиб, бозорларга келтирилаётган маҳсулотлар нархларини онлайн режимда кунлик мониторинг ва эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Қўйлиқ улгуржи бозорида – 24 турдаги мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 дан 7:00 га қадар; Чорсу бозорида – мол ва қўй гўшти нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 ва 8:00 оралиғида йиғилади.

Ушбу тизимнинг амалиётга жорий қилиниши дастлабки босқичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқонлар ҳамда улгуржи ва чакана савдодаги тадбиркорлар учун зарурий маълумотлар базаси вазифасини бажаради ҳамда:

а) деҳқон ва фермерлар учун маҳсулотларни сотиш бўйича шартномалар тузишда даланинг ўзида жорий нархлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш имконини беради;

б) ушбу тизимдаги нархлар Республиканинг бошқа ҳудудларидаги улгуржи ва чакана нархларнинг шаклланишига мўлжал бўлиб хизмат қилади ҳамда келгусида таҳлил ва қарор қабул қилишда маълумотлар базасини шакллантиради.

Нархлар кузатуви амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш
мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Айрим маҳсулотларнинг кунлик “оптом” нархлари маълум  қилинди | Zamon.uz