Байден яна “қовун туширди”
У АСЕАН саммитида яна ҳамма нарсани унутиб қўйди.

АҚШ президенти Жо Байден яна ҳамма нарсани ёдидан чиқарди. Бу гал у АҚШ президенти ким эканлигини унутиб қўйди. Байден АҚШ ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) саммитида Байден АҚШ вице-президенти Камала Харрисни - Америка етакчиси деб айтди.
Бундай ноқулай вазият Байденга бегона эмас. Март ойи бошида у янглишиб, Украина аҳолисини эронликлар, деб атаган бўлса, февраль ўртасида эса Афғонистонни аввал Украина, кейин эса Эрон билан адаштириб юборганди.
Президент апрелда бўш жой билан қўл бериб кўришганди.
Май ойи бошида эса байден нутқ сўзлаётиб, Россия ва Украинани чалкаштириб юборди. АҚШ президенти бу каби ҳолатга тез-тез тушиб туради.







