Эртага Тошкентда айрим кўчалар ёпилади
15 май куни спорт марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда соат 6.00 дан 10.00 гача автомобиллар ҳаракати чекланади.

Эртага, 15 май куни Тошкентда “Мен ғолиб” шиори остида спорт марафони ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, марафон ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда соат 06:00 дан соат 10:00 га қадар автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади:
— Қорақамиш 4-тор ва Қорақамиш 2-тор кўчалари кесишмасидан Қорақамиш 4-тор кўчаси бўйлаб, ундан Талабалар кўчасига уланиб, Кичик ҳалқа йўли кўчаси кесишмасигача;
— Кичик ҳалқа йўли ва Талабалар кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача;
— Сағбон ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Қорақамиш кўчаси кесишмасигача;
— Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Олтинсой кўчаси кесишмасигача;
— Олтинсой ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Олтинсой кўчаси бўйлаб Дилсарой кўчаси кесишмасига;
— Олтинсой ва Дилсарой кўчалари кесишмасидан Дилсарой кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.








