Макрон БААга боради
У марҳум Халифа бин Зайд Ол Наҳаён хотирасига бағишланган маросимда қатнашади.

Эммануэль Макрон 15 май куни БААга боради. Бу ҳақда BFM телеканали хабар берди.
Франция етакчиси БААнинг марҳум президенти Халифа бин Зайд Ол Наҳаён хотирасига бағишланган маросимда иштирок этади.
Макроннинг Абу-Дабига ташрифи Франция бош вазири Жан Кастекснинг Ватиканга режалаштирилган ташрифининг бекор қилинишига сабаб бўлди. Чунки, амалдаги қонунчиликка кўра, Франция бош вазири ва президенти бир вақтнинг ўзида мамлакат ҳудудини тарк эта олмайди.
Маълумот ўрнида: 2022 йил13 май куни БАА президенти Халифа бин Зайд Ол Наҳаён узоқ хасталикдан сўнг вафот этди. У 2004 йилдан буён шу лавозимни эгаллаб келаётганди.
2014 йил охирида БАА президенти инсультга чалинади. Шундан кейин мамлакат амалда унинг ўғли Муҳаммад ибн Зайд Ал Наҳаён томонидан бошқариб келинди.







