Ўзбекистон

Ўзбек олимлари янги помидор навини яратди

У бошқа навларга қараганда 20 фоиз кўпроқ ҳосил беради.

Ўзбек олимлари янги помидор навини яратди

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бир қатор селеционер олимлари очиқ майдон ва иссиқхонада етиштиришга мос помидор нави ихтиро қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Екатерина Лян, Рустам Низомов, Шермуҳаммад Аминов ва Жамил Тўраев каби олимларнинг ўн йиллик меҳнати натижасида ушбу нав яратилган. Унга “Универсал” деб ном берилган. 

 

Янги нав ўртапишар бўлиб, ўсиш даври 120–122 кунни ташкил этади. Асосий поясининг узунлиги иссиқхонада 2–2,5 метр, очиқ майдонда 1,5–1,8 метргача етади. Шохланиши ва баргланиши эса ўртача. Барги оддий, тўқ яшил, ўртача бурмали бўлади.

 

Таркибида қуруқ модда миқдори 4,8 фоиз, умумий қанд 4,2 фоиз, аскорбин кислотаси 24,2 фоиз. Иссиқхонада 15–18 килограмм, очиқ майдонда 38–42 та ҳосил беради. Бу кўрсаткич бошқа навлардан 15-20 фоизга юқори дегани.

 

Помидорнинг “Универсал” навини республикада кенг жорий этиш, бирламчи уруғчилигини ўрнатилган тартибда ташкил этиш учун нав хужжатлар расмийлаштирилган. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига Давлат реестирига киритиш учун ва Интеллектуал мулк агентлигига патентлаш учун тақдим этилди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбек олимлари янги помидор навини яратди | Zamon.uz