“Ўзбекистон ва Тожикистон ЕОИИга яқинлашувда катта қадамни қўйди” – Лавров
Вазир бу ҳақда Душанбедаги МДҲ Вазирлар кенгаши йиғилишида айтиб ўтган.

“ТАСС” берган маълумотларга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистондаги МДҲ Вазирлар кенгаши йиғилиши якунлари бўйича 13 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу масала ҳақида гапирган.
«Менимча, бизда прогресс етарли даражада жиддий. Тожикистон ЕОИИ билан анчадан бери алоқада бўлиб келган ва бу масалалар билан шуғулланиш учун Душанбе махсус вакил тайинлаган. У ҳамкорликка олиб келадиган жиҳатлар ва ЕОИИга аъзоликни диққат билан кўриб чиқади.», — деган у. “Ўзбекистон ҳам сўнгги икки йил давомида мамлакат президенти қарори билан шундай йўл тутмоқда”.
Вазирнинг таъкидлашича, икки давлат президенти келишувига асосан, Россия–Ўзбекистон ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ амалий жиҳатларни кўриб чиқиб, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан яқинлашув бўйича келиб чиқадиган масалалар юзасидан Тошкентга маслаҳат хизматларини кўрсатиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда МДҲ давлатлари ТИВ раҳбарлари йиғилгани ҳақида хабар берилганди.







