Тошкентда Кобальт светофорга урилиб, ёниб кетди
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Кобальт” русумли автомашина светафорга урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 14 май куни соат 05.00 атрофида туманнинг Келес кўчасида содир бўлган. 1982 йилда туғилган ҳайдовчи “Кобальт” русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги тўсиқ устига чиқиб кетиб, светофорга урилган. Шундан сўнг автомашинанинг двигателида ёнғин чиққан. Воқеа жойга етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида “Мерcедес-бенз” ёниб кетганди. Оқибатда транспортга техник зарар етган.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








