Фарғонада кўкнори етиштирган шахс ушланди
У 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

5 май куни Фарғона туманидаги хонадонда кўкнори етиштириб келаётган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Вазиё маҳалласида яшовчи М.У. ўз яшаш хонадонида 60 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: ушбу жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.








