Ўзбекистон

Қашқадарёда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди

Массив учун салкам 65 гектар ажратилган.

Қашқадарёда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди

 

Кеча, 14 май куни вилоят ҳокими Муротжон Азимов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида “Янги Ўзбекистон” массивининг лойиҳа тақдимоти ўтказилди. 

 

Лойиҳага кўра, 64,6 гектарли майдонда 48 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Шундан 18 тасини 16-қаватли, 22 тасини 12-қаватли, 8 тасини 9-қаватли уйлар ташкил этади. Массивда 38 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи”, унинг таркибида амфитеатр, болалар ва спорт майдончаси барпо этилади. 

 

Шунингдек, иккита умумтаълим мактаби, иккита мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиника, маҳалла маркази ва тадбиркорлик биноси, савдо мажмуаси қурилади.

 

Лойиҳалар тақдимотидан кейин Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. Шундан сўнг “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиш ишларига старт берилди.

 

“Янги Ўзбекистон” массиви учун вилоят марказига кириб келишдаги “Чаман” МФЙ ҳудудида барпо этилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди | Zamon.uz