Ўзбекистон

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 4500 доллар пора билан ушланди

У кўп қаватли уйларга коммунал хизмат хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бошқа ташкилотга ўтказиб бермоқчи бўлган.

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 4500 доллар пора билан ушланди

 


Қарши шаҳрида тадбиркорнинг  5 000 АҚШ долларини қўлга киритган ширкат раҳбари ва унинг назоратчиси ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. 

 

Қайд этилишича, “П.К.” МЧЖ раҳбари Ж.Р. ширкат ҳудудидаги 11 та кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш ҳуқуқини “Я.О.” МЧЖга ўтказиб беришни ваъда қилиб, 5000 АҚШ долларига талаб қилган. Шундан сўнг келишилган пулнинг 4500 АҚШ долларини назоратчиси М.А. орқали қўлга киритган. Назоратчи ушбу пулларни ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи И.Р.дан 50,1 млн сўмга айирбошлаб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг  168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳоким ёрдамчиси 300 доллар пора билан қўлга тушганди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 4500 доллар пора билан ушланди | Zamon.uz