Қашқадарёлик эркак 3 ака-укаси билан аёли ва ўғлини калтаклади
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида эркак 3 нафар ака-укаси билан ўз аёли ва фарзандини калтаклади. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2 апрель куни туманнинг “Майда” МФЙда истиқомат қилувчи З.Х. яшаш уйида ўтирган вақтида унинг турмуш ўртоғи Х.Ха. ака-укалари билан келиб, ўзаро жанжаллашган. Шундан сўнг ака-укаларнинг барчаси аёл ва унинг ўғлига тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Х.Ха., Х.Х., Х.Фа., Х.Ф.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г,и,м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Х.Ха.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








