АҚШ Сомалига ҳарбийларини қайтармоқчи
Америкалик ҳарбийлар ҳамкасбларига жангариларга қарши курашни ўргатади.

АҚШ махсус кучларининг 500 га яқин маслаҳатчиси Сомалига боради ва у ерда маҳаллий кучларни “Аш-Шабаб” радикал гуруҳи жангариларига қарши самаралироқ курашишга ўргатади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда.
АҚШ маъмуриятининг бу ҳаракати Вашингтон позицияси ўзгарганидан далолат беради. Президентлик фаолиятининг сўнгги ҳафталарида Доналд Трамп кутилмаганда Сомалидан 750 нафар америкалик қўшинни олиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилганди.
Ўшандан бери “Аш-Шабоб” гуруҳи кучайиб борди – ҳужумлар сони, жумладан, АҚШ ходимларига қарши ҳам кўпайган.
Маълумот учун: Сомали 1991 йилда мамлакатда президент Сиад Барре ағдарилганидан бери виртуал анархия шароитида яшаб келмоқда.








