Ўзбекистон

Маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади

Президент товар-хомашё биржасида савдоларни кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказди.

Маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади

 

Бугун, 17 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Қайд этилишича, биржалаги савдолар эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорлар учун янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради.

 

Шу борадаги ислоҳотлар натижасида сўнгги уч йилда мамлакатда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етган, сотиладиган товарлар сони эса 3 бараварга кўпайган.

 

Бундан ташқари, хорижий давлатларда Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг 20 та савдо майдончаси ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида улар орқали 170 миллион долларлик маҳсулот сотилган. Шунингдек, 1 минг 200 дан ортиқ хорижий компаниялар Ўзбекистон биржасига катта ҳажмда маҳсулот қўйишни бошлади.

 

Таъкидланишича, ўтган йили йирик корхоналар биржадаги очиқ-ошкора савдолар ҳисобига 8 триллион сўм қўшимча даромад қилган.

 

Шу билан бирга, биржа савдоларини ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ҳали ҳам айрим камчиликлар бор.

 

Мисол учун, биржа савдоларининг 85 фоизини 45 турдаги юқори ликвидли товарлар ташкил этмоқда. Тўқимачилик, ипак, чарм ва кабель маҳсулотлари, ҳудудлардан Сирдарё, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари корхоналарининг биржа савдоларидаги иштироки паст бўлиб турибди.

 

Шу боис давлат раҳбари маҳаллий маҳсулотларни биржага қўйишда туманларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

 

Мисол учун, 1 июлдан 500 минг тонна ғаллани биржа орқали сотиш йўлга қўйилади. Йиғилишда бу жараённи ташкил этиш, фермер ва юк ташувчиларни рўйхатдан ўтказиб, уларга қулайлик яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

 

Жумладан, фермерлар буғдойни биржага қўйганда, улардан гаров талаб этилмайди. Сотилган маҳсулотга биржа томонидан бир кунда тўлов амалга оширилади. Фермерга тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини биржа кафолатлайди.

 

“Бу туманларнинг биржадаги иштирокини кенгайтириш учун яхши имконият”,— деди Шавкат Мирзиёев.

 

Бугунги кунда 45 мингдан зиёд маҳаллий саноат корхоналаридан бор-йўғи 3 минг 600 таси биржага ўз маҳсулотини чиқармоқда. Албатта, бу жуда кам.

 

Шу боис, маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштириладиган бўлди.

 

Жумладан, 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ўз маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиши йўлга қўйилади. Энг яхши сотилган товарлар, кейинчалик, биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади. Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда, бир вақтнинг ўзида, биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади.

 

Яна бир қулайлиги – маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади. Солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотган ёки харид қилган товарлари бўйича қўшимча ўрганишлар ўтказилмайди.

 

Бундай имкониятлардан фойдаланиб, биржадаги товар айланмасини 2 бараварга ошириш мумкинлиги таъкидланди. Хусусан, кимё, нефть-газ, металлургия, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатидаги улкан захиралар кўрсатиб ўтилди. 

 

Биржада экспорт-импорт маҳсулотлари савдоси ҳажмини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борадаги тартиб-таомилларни ҳам енгиллаштириш чоралари белгиланди.

 

Йиғилишда биржа савдоларида қатнашиш истагидаги тадбиркорларга кўмаклашиш, бу соҳада мутахассислар тайёрлаш бўйича қатор топшириқлар берилди.

 

Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари биржа савдоларини кенгайтириш режалари бўйича ахборот берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади | Zamon.uz