19 май куни BRIСS давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашади
Унга Хитой вакили раҳбарлик қилади

BRIСS давлатлари ташқи ишлар вазирлари 19 май куни учрашади. Бу ҳақда Хитой ТИВ маълумот берди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбиннинг сўзларига кўра, учрашув виртуал форматда ўтказилади. Унга Хитой ТИВ раҳбари Ван И раислик қилади.
BRIСS– Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР давлатлари томонидан тузилган ташкилот. Унга 2006 йилда асос солинган.
Аввалроқ Тожикистонда МДҲ ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтганди.







