Ўзбекистон–Италия ўртасидаги футбол якунланди
Ўзбекистонликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун, 18 май куни “Пахтакор” марказий стадионида Ўзбекистон ва Италия терма жамоаларининг фахрий ўйинчилари ўртасидаги футбол баҳси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этилишича, голларга Санжар Турсунов, Неъматулло Қутибоев ва Сервер Жепаров муаллифлик қилган. Меҳмонларнинг ҳар иккала голи Яквинта томонидан киритилган.








