Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади
Жорий йилда уларнинг 2 тасини қайта тиклаш бошланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қадимий пойтахт дарвозаларини қайта тиклаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда қайта тиклаш ишларини жадаллаштириш, дарвозаларнинг аниқ тарихий дизайни ва лойиҳа-концепцияларини тарих ва археология соҳаларида фаолият юритаётган тажрибали экспертлар, соҳа мутахассислари ва давлат ташкилотлари масъул ходимларини жалб қилган ҳолда тизимли ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўтган йилнинг 18 октябрида Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳрининг 12 та қадимий дарвозасини тиклаш ва уларнинг жойлашган координаталарини тасдиқлаш тўғрисида"ги 356-14-0-Q/21-сонли қарори бўйича Ишчи гуруҳ шакллантирилган эди.
Йиғилишда бугунги кунгача бажарилган ишлар Ишчи гуруҳ томонидан сарҳисоб қилиниб, жорий йилда Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозаларидан 2 тасини қайта тиклаш ишлари олиб борилаётгани айтиб ўтилди.







