Ўзбекистон

Тошкентда қарийб 7 тонна яроқсиз гўшт сотилаётгани аниқланди

Шунингдек, бошқа яроқсиз маҳсулотлар савдодан четлаштирилган.

Тошкентда қарийб 7 тонна яроқсиз гўшт сотилаётгани аниқланди

    

Ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳри деҳқон бозорларидаги 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик маҳсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотларининг истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.

 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлгани туфайли савдодан четлаштирилган ва зарарсизлантириб йўқотилган.

 

"Давлат ветеринария хизмати ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда 58 ҳолатда амалдаги қонун талаблари ва нормаларининг бузилиш ҳолатларида жами 12 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилди", – дейди брифингда Алишер Сафаров.

custom img

Тошкентда «кешбэк» тизими орқали 4,7 млрд сўмлик буджет маблағи талон-торож қилинди

Масъуллар компьютер техникаси орқали гўёки 76,2 миллиард сўмлик маҳсулот реализация қилингани ҳақида сохта маълумотларни расмийлаштирган.

custom img

Давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштирилади

Янги тизим 54 минг нафар давлат фуқаролик хизматчисини қамраб олиши, бонус ва устамалар эса ходимнинг натижадорлиги ҳамда ташаббускорлигига боғланиши кўзда тутилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда айрим қоидабузарликлар учун автомобиль 1 йилгача олиб қўйилиши мумкин

Депутатлар автомобилни вақтинча олиб қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

custom img

Сурхондарёда қарийб 100 йиллик 11 туп арча ноқонуний қўпорилди

Дарахтларни қўпориш ишлари экология ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай амалга оширилгани билдирилди.

custom img

Тошкентда икки йўловчи автобуси тўқнашди, бир йўловчи жароҳатланди

Жабрланувчи автобус ҳайдовчиси томонидан тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига етказилган.

custom img

Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси Президент Администрацияси мансабдор ва хизматчи ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини ҳам мустаҳкамлайди.

custom img

Фарғонада 5 йил давом этган ноқонуний қурилиш тўхтатилди

Қурилиш Президент Администрацияси раҳбари ташаббуси билан олиб борилган ишлар доирасида демонтаж қилинди.

custom img

Чилонзорда ноқонуний қурилмалар демонтаж қилиниб, пиёдалар йўлаклари бўшатилмоқда

Тошкент ҳокими тумандаги ободонлаштириш, электр таъминоти ва инфратузилма объектларидаги ишлар билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"