Франция аҳолиси жазирамадан азият чекмоқда
Ҳарорат май ойи учун рекорд даражада иссиқ бўлмоқда.

Франция жанубидаги айрим жойларда ҳаво ҳарорати аномал 35 даражага етди. Мавсумга ҳос бўлмаган ғайриоддий иссиқликнинг бу тўлқини мамлакат учун рекорд ҳисобланади.
Кўплаб шаҳарлар аҳолиси жазирамадан азият чекмоқда.
Метеорология агентлигининг хабар беришича, 11-апрелдан буён ҳаво ҳарорати доимий равишда меъёрдан юқори бўлган. Бу географик миқёсда алоҳида аҳамиятга эга ҳолат, яъни глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Олимларнинг таъкидлашича, 2022 йил май ойи 2011-йилдаги рекордни ортда қолдириб, кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлиши мумкин.








