Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Тақдимотда мумий қиймати 182 миллион долларлик 14 та лойиҳа кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

 

Бугун, 19 май куни Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасини янада ривожлантириш, фойдали маъданлар ва ерости суви захираларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон геологияси ҳам илм, ҳам технология жиҳатидан кучайтирилгани натижасида қидирув ишларининг қамрови кенгайди, ерости бойликларининг янги захиралари аниқланди. Уларга асосланиб, йирик корхоналар қурилмоқда, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

 

Хусусан, уран бўйича 27 та янги кон очилиб, барқарор хомашё базаси яратилди. Лекин соҳадаги имкониятлар анча кўп. Шу боис давлат раҳбари нодир ва ноёб металлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берган эди.

 

Тақдимотда мутасаддилар шу борада ишлаб чиқилган режалар юзасидан ахборот берди. Унга кўра, умумий қиймати 182 миллион долларлик 14 лойиҳа шакллантирилган. 

 

Президент бу лойиҳалар билан чегараланмасдан, юқорироқ марра олиш кераклигини таъкидлади.

 

Шу мақсадда, 2022-2026 йилларда геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу дастурда 8 та янги кон ва 18 та истиқболли майдон ҳисобига уран захирасини ошириш, замонавий бурғилаш ускуналарини олиб келиш, рақамли геология моделини яратиш кўзда тутилади.

 

Шунингдек, “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш, хорижий мутахассисларни жалб этиб, технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Уран захирасини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш, сўнгги технологиялар асосида рудадан уранни ажратиб олиш даражасини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Тақдимотда истиқболли конларни тайёрлаш ва уларга инвесторларни жалб қилишга оид таклиф ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида “Янги кон” лойиҳа офиси ташкил этиш, унинг устав капиталига 15 миллион доллар ажратиш мўлжалланган. Бу лойиҳа офиси литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.

 

Давлат раҳбари жаҳон бозорида уран нархи барқарор ўсиб бораётгани, янги лойиҳаларда бу хомашёни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

 

Албатта, бунинг учун малакали кадрлар ҳам зарур. Шу боис Президент ташаббуси билан Геология фанлари университети ташкил этилган эди. Навоий кончилик институтига университет мақоми берилди. Италиянинг Пиза ҳамда Россиянинг Санкт-Петербург кончилик университетлари билан қўшма дастурлар тузилди.

 

Лекин, замонавий билимга эга, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни яхши ўзлаштирган ўрта бўғин мутахассисларинини тайёрлаш суст. Жумладан, биргина Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида йилига 300 дан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларга эҳтиёж бор.

 

Шу боис Зарафшон, Ангрен ва Ғузордаги техникумларда геологияга ихтисослашган йўналишларни кўпайтириб, малакали ишчилар тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

 

Ўтган йили мамлакатимизда мис саноати кластери ташкил этилган эди. Дастурга кўра, мис ишлаб чиқаришни ягона “занжир” асосида 2 бараварга кўпайтириб, 8 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режа қилинган.

 

Тақдимотда шу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам ҳисобот берилди.

 

Минтақадаги энг долзарб муаммолардан бири бу – сув танқислиги. Бундай шароитда ерости сувидан ақл билан фойдаланиш зарур. Сўнгги йилларда ерости сувининг сатҳи мамлакатда 13 та туманда 5 метргача, 9 та туманда 20 метргача пасайган.

 

Шу боис Президент мутасадди ташкилотларга ерости суви захираларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди | Zamon.uz