Ўзбекистон

Андижонда йигит ва қиз ўзини уй томидан ташламоқчи бўлгани айтилди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Андижонда йигит ва қиз ўзини уй томидан ташламоқчи бўлгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Хўжаобод туманида икки киши ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди. 

 

Аниқланишича, бугун, 20 май куни соат 17:20 атрофида Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 30 йиллиги” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи “Х” исмли шахс “М” исмли шахс билан бирга атрофни томоша қилиш мақсадида кўп қаватли уйнинг том қисмига чиқишган. Айни шу пайтда мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар гўёки уларни томдан ўзларини ташлаб юбориш ниятида чиққан деб, видео тасвирга олишган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИВнинг 102 ишонч рақамига мурожаат келиб тушган ва Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари воқеа жойига бориб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борган.

 

“Х” ва “М” исмли шахслар ўз тушунтириш хатида у ерда атрофни томоша қилиб, ўзаро гаплашиб ўтиришганини ва ўзларини ташлаб юбориш нияти бўлмаганини маълум қилган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар “Х” ва “М”лар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, профилактик ишлар амалга оширилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда йигит ва қиз ўзини уй томидан ташламоқчи бўлгани айтилди | Zamon.uz