Бугун Франциянинг янгиланган ҳукумати таништирилади
Унинг биринчи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди.

Франциянинг янги ҳукумати таркиби 20 май куни эълон қилинади. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар берди.
Унга кўра, янги вазирлар жума куни, тушдан кейин таништирилади. Ҳукуматнинг биринчи мажлиси эса 23 май куни ўтказилади.
Маълумот ўрнида: душанба куни Эммануэль Макрон Элизабет Борнни янги бош вазир бўлишини эълон қилди. Бунга қадар у Франция меҳнат вазири лавозимида ишлаб келган. Борн Франция тарихида бош вазир бўлган биринчи аёлга айланди.
Борннинг яқин истиқболдаги асосий вазифаси парламент сайловларига тайёргарлик кўриш бўлади. Ушбу сайловлар Францияда икки босқичда, 12 ва 19 июнь кунлари бўлиб ўтади.







