Жаҳон

Фарғонада ИИБ ходимини ҳақоратлаган аёлга жиноят иши очилди

У бундан олдин ҳам суд ҳукми билан жазога тортилган.

Фарғонада ИИБ ходимини ҳақоратлаган аёлга жиноят иши очилди

 

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ИИБ ходимини ҳақорат қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 апрель куни соат 21:00 ларда Қувасой шаҳар “Ҳ.Олимжон” МФЙ, Сарбазор кўчаси ҳудудида ИИБ профилактика инспектори Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг ҳукми билан 4 йил 2 ой 8 кун озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган Ю.Д. исмли аёлнинг мақсадсиз юрганлигини аниқлаб, ушбу ҳолатни белгиланган тартибда расмийлаштирмоқчи бўлган.

 

Ю.Д исмли аёл суднинг соат 19:00 дан 06:00 га қадар у ёки бу сабаб билан яшаш жойини тарк этмаслиги ҳақидаги талабини бузган ва профилактика инспектори ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида унинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган. Шунингек, кўпчилик фуқаролар олдида ходимнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Фарғонада ИИБ ходимини ҳақоратлаган аёлга жиноят иши очилди | Zamon.uz