Ёшлар ишлари агентлигида янги тайинловлар амалга оширилди
Тизимда фаолият юритган 2 нафар ходим директорга ўринбосар бўлди.

Ёшлар ишлари агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги маълум қилди.
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ж.Ходжаев Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аблаяров Феруз Каримович Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ф.Аблаяров Ёшлар ишлари агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.








