Ўзбекистонга АҚШ делегацияси ташриф буюради
Ташриф 23-25 май кунларига тўғри келмоқда.

Жорий йилнинг 23-25 май кунлари Америка Қўшма Штатлари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтади. Унга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилик қилади.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар икки давлат муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокамасига бағишланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон матбуот котиби Оқ уйга ўтказилиши хабар қилинганди.







