Ўзбекистон

Андижонда шифокорлар хатоси билан бемор қорнида салфетка қолиб кетди

10 ой ўтиб, бемор қайта операция қилинган.

Андижонда шифокорлар хатоси билан бемор қорнида салфетка қолиб кетди

 

Андижон вилояти Асака туманида бемор қорнида операсия вақтида қолдириб кетилган сатфетка 10 ой ўтиб, жарроҳлар томонидан олинди. Ҳолат бўйича туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 5 октябр куни Асака тумани “Ғанчаюз” МФЙ Ғанчаюз кўчасида яшовчи Ў.Д.ни туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 2-сонли туғруқ уйига “Ҳомиладорлик-1, туғруқ 0, 39 хафта 4 кун. Қоғоноқ пардасини туғруқдан олдин ёрилиши” ташхиси билан шифокор акушер-гинеколог Ф.Хусанова ва доя Солиевалар қабул қилиб олган. 

 

Муайян туғруқ жараёни бўлмаганлиги сабабли назорат олиб бориш мақсадида хаста хомиладорлар бўлимига ётқизилган. Режа асосида лаборатор ва инструментал текширувлар ўтказилган. Кузатув давомида аёл холати қониқарли (ҳомила харакати мавжуд, юрак уриши хар дақиқада 142 зарба) деб баҳоланган. 

 


7 октябр куни аёлда муайян туғруқ жараёни бошланганлиги сабабли “Ҳомиладорлик 1, 39 хафта 6 кун, туғруқнинг 1-даври латент фазаси, камқонлик ўрта оғир даража, қоғоноқ пардани туғруқдан олдин ёрилиш” ташхиси  билан туғруқ ўтказиш режаси тузилган. Шу  куни соат 17:30 да туғруқ бўлими шифокорлари И. Рахмонбердиева, М. Мухторова томонидан консилиум ўтказилиб, “Ҳомиладорлик 1, 40 хафта, туғруқнинг 1-даври актив фазаси, камқонлик ўрта оғир даража, қоғоноқ пардани туғруқдан олдин ёрилиши” ташхиси қўйилган. Шунингдек, портограмма юритиш, назорат белгиланган. Соат 21:30 да аёл холати қониқарли бўлиб, тўлғоқ кузатилиб, бачадон буйинчасини очилиши самарасиз, хомила юрак уришида тахиаритмия кузатилган бўлиб, унинг сони хар дақиқада 178 зарбани ташкил этган, оханглари буғиқлашган. Шу холатдан келиб чиқиб, “Ҳомиладорлик 1, 40 хафта, туғруқнинг 1-даври актив фазаси, хомиланинг номуайян холати (ишончсиз), қоғоноқ парданинг туғруқдан олдин ёрилиши, камқонлик ўрта оғир даражаси белгиланади.

 


Шундан сўнг аёлнинг оила аъзолари билан сухбат олиб борилиб, жарроҳлик муолажасига ёзма розилик олинган. Жаррохлик муолажаси Кесерча-кесиш усулида ўтказилган. 7 октябр куни соат 21:48 да жинси ўғил, вазни 3600 гр бўлган тирик чақалоқ туғилган. Жаррохлик амалиёти СМА орғиқсизлантирилиши йўли билан амалга оширилган. Асоратлар кузатилмаган. Жарроҳликдан сўнг бемор интенсив кузатув олиб бориш хонасига ўтказилиб, инфузион, антибактериал терапия олиб борилган. 12 октябр куни Ў.D.ga қониқарли ахволда тирик чақалоқ билан 10-ОП шифокор ва патранаж хамшираси назорати олиб бориш тавсияси билан уйига кетишга рухсат  берилган.

 

2021 йилнинг 16 август куни Асака туман ШТЁБ бўлимига ўткир битишмали ичак тутилиши ташхиси билан Ў.Д. ётқизилган. Бемор зарурий лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилиб, зудлик билан операцияга олинган. Ташрих вақтида беморнинг ингичка ичагига  ёт жисм тиқилиб қолганлиги аниқланган. Ёт жисм олинган ва  у салфеткалиги аниқланган, ичак жароҳати тикилган.  Чувалчангсимон ўсимтаси иккиламчи яллиғланганлиги учун олиб ташланган. Операциядан кейинги давр тинч ўтган.  


2021 йилнинг 20 август куни қониқарли ҳолатда режали жарроҳлик бўлимига ўтказилган. 28 август куни бемор қониқарли холатда уйига кетишга рухсат  берилган. 


Фуқаро Ў.Д ва унинг фарзанди ҳозирда амалий соғлом, саломатлиги бўйича ҳеч қандай шикоят ва эътирозлари йўқ. Ташрих вақтидаги олинган видео  ёзув келгусида шифокорлар орасида ташрих вақтида бундай қўпол хатоларга йўл қўймасликлари, шифокорларни ҳушёр  бўлишлиги учун олинган ва номаълум шахс томонидан тарқатиб юборилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижонда шифокорлар хатоси билан бемор қорнида салфетка қолиб кетди | Zamon.uz