Наманганда сел сувлари автомобиль кўпригига зарар етказди
Ҳозирда вилоят ФВБ ва унинг қуйи тизимлари шай ҳолатга келтирилган.

Бугун, 22 май куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида кучли сел келиши кузатилди. Ҳолат бўйича вилоят ФВБ тезкор муносабат билдирди.
Хабар қилинишича, сел оқибатида “Исковот–Балиқкўл” автомобил йўлининг 6-7 километрида жойлашган кўприкнинг чап томони қисман емирилган. Ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари ва экин майдонларига зарар етмаган.
“Ҳозирда кўприк тўлиқ назоратга олинган. Сел келиш хавфини олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари куну тун шай ҳолатда”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида кучли сел келганди. Оқибатда фуқарога тегишли “Жигули”га техник зарар етган.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








