Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида қор ёғди
Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кузатилган.

Бугун, 22 май куни республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Китоб тумани, шунингдек, Жиззах вилоятининг Зомин тумани тоғли ҳудудлари қор билан қопланган. Шунингдек, Самарқанд вилоятнинг Ургут туманидаги тоғларга ҳам қор ёғган.
Республиканинг айрим ҳудудларида, хусусун, Наманган вилоятида эса кучли ёғингарчилик кузатилган. Чуст туманига сел келиши оқибатида аҳоли яшаш хонадонлари сувга тўлган.








