Туркиялик талабалар автоҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар бор.

Туркиянинг Ниғде провинсиясида талабаларни Адана шаҳридан Конияга олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 2 киши вафот этган, 42 нафар йўловчи тан жароҳати олган. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир.
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши ва транспорт воситасининг йўлдан чиқиб кетиши сабаб бўлган.
Жароҳатланганлар шифохоналарга ётқизилган. Полиция ҳозирда тергов ишларини олиб бормоқда.








