Норвегия Украинадаги вазият фонида катта фойда олмоқда — Польша бош вазири
Моравецкий буни адолатсизлик деб атаган.

Польша бош вазири Матеуш Моравецкийнинг фикрича, Норвегия Украинадаги вазият ортидан нефть ва газдан катта даромад олмоқда. У Ослони бу фойда билан бўлишишга чақирди.
"Нефть ва газ нархининг кўтарилиши беш миллион аҳолига эга кичик Норвегияга 100 миллиард евро фойда келтирди. Улар дарҳол бу гигант суммани бошқалар билан бўлишиши керак", — деган Моравецкий. Унинг қўшимча қилишича, бу ноодатий ва адолатсиз ҳолат.
Аввалроқ Хитой Россиядан катта чегирма эвазига нефть сотиб олаётгани тўғрисида хабар берилганди.







