Қашқадарёда Ирригация бошқармаси биносидан 1,5 метли илон чиқди
Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Бугун, 22 май куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида АМУ Ирригация тизимлари бошқармасининг 3-қаватидаги хоналарининг бирида узунлиги тахминан 1,5 метр келадиган илон борлиги ҳақида вилоят ФВБ га хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, илонни тутиб, хавфни бартараф қилишган. Ҳозирда илон табиатга қўйиб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Наманган вилоятидаги хонадондан 4 метрли илон чиққани бўйича хабар берилганди.








