Тошкентда юз берган ЙТҲда ҳайдовчи ва 1 ёшли бола ҳалок бўлди
Шунингдек, яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 2 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 22 май куни “Сирдарё–Деҳқонобод–Бекобод” автомобиль йўлининг 99-километрида юз берган. 1982 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Г. “Ваз-2104” русумли автомобилда ўзидан олдинда бўлган транспортни қувиб ўтиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши томонига чиққан ва рўпарасидан келаётган “Кобальт” билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида “Ваз-2104” ҳайдовчиси Ж.Г. ва “Кобальт”да бўлган 1 ёшли йўловчи С.А. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Кобальт” ҳайдовчиси О.И. ва ушбу автомобилнинг бир нафар йўловчиси Н.И. ҳамда “Ваз-2104” автомобилида бўлган 9 ёшли йўловчи А.С.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.








