Фарғонада пул эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
У 1000 доллар пора билан қўлга тушган.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро М.ни Фарғона давлат университетининг “Тасвирий санъат” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган. Текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб, қайтарган 1000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








