Ўзбекистон

Тошкент вилоятида “Халқ банки”га тегишли “Дамас” автоҳалокатга учради

Суд қарорига кўра, ҳайдовчи 19 млн жаримага тортилган.

Тошкент вилоятида “Халқ банки”га тегишли “Дамас” автоҳалокатга учради

 

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида иккита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасида ЙҲХХ расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, воқеа 2021 йилнинг 13 октябрь куни соат 10.30 атрофида Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган “Авангард–Ўртасарой” автомобиль йўлининг 5-километрида юз берган. Унда ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги “Дамас” ҳамда ҳайдовчи У.А. бошқарувида бўлган “Ваз-2106"” русумли автомобиллар ўзаро тўқнашиб кетган. Оқибатда йўловчи З.Э. енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатлар 2021 йил 27 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ тумани суди томонидан кўриб чиқилган. Фуқаро Б.Т. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

 

Шунингдек, ҳуқуқбузар Б.Т.дан “Халқ банки” Ўртачирчиқ филиали фойдасига 19 186 042 (ўн тўққиз миллион бир юз саксон олти минг қирқ икки) сўм, “Халқ банки” Ўртачирчиқ филиалидан жабрланувчи А.А.нинг фойдасига 7 773 294 (етти миллион етти юз етмиш уч минг икки юз тўқсон тўрт) сўм зарар ундирилиши белгиланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида “Халқ банки”га тегишли “Дамас” автоҳалокатга учради | Zamon.uz