Жаҳон

АҚШ Тайваннинг мудофаа салоҳиятини кучайтириш ниятида

Бунда Украинадаги тажриба инобатга олинади.

АҚШ Тайваннинг мудофаа салоҳиятини кучайтириш ниятида

 

АҚШ Украинага қурол етказиб бериш тажрибасидан келиб чиқиб Тайваннинг мудофаа салоҳиятини кучайтиришни тезлаштирди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб The New York Times  хабар берди.

 

Унга кўра, АҚШ Хитойнинг эҳтимолий ҳужумини олдини олиш учун минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи. Шу мақсадда Тайваннинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

 

Вашингтон бу борада Киевга қурол етказиб бериш тажрибасини ўрганиб чиқмоқда. АҚШ администрациянинг айрим амалдорлари оролда қурол ва бошқа воситаларни кўпайтирмоқчи. Агар бу режа амалга ошса, Тайванга ҳужум ўта қимматга тушиши мумкин.  

 

Шунинг учун Вашингтон тайванликларга F-16V қирувчи самолётлари, реактив тизимлар ва кемага қарши қуроллар сотишни ваъда қилган. Бундан ташқари, Украинада бўлгани каби Тайванга ҳам разведка маълумотлари тақдим  этилиши мумкин.

 

Тайвань 1949 йилдан буён шахсий администрацияси томонидан бошқариб келинади. Бу ерга Хитой фуқаролар урушида Гоминдан армиясига бошчилик қилган Чан Кайши бошчилигидаги кучлар жойлашади. Ўша пайтдан буён Тайвань шахсий байроқ ва айрим рамзларни сақлаб келади.  Аммо халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан орол Хитойнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, бу дунёнинг деярли барча давлатлари томонидан тан олинади.

 

Аввалроқ Хитой Тайваннинг ЖССТга таклиф қилинишига қарши чиққанди.

 

 

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Тайваннинг мудофаа салоҳиятини кучайтириш ниятида | Zamon.uz