Ўзбекистон

Халқ таълими вазири Президентга ҳисобот топширди

Давлат раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур ижроси билан танишди.

Халқ таълими вазири Президентга ҳисобот топширди

 

Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Давлат раҳбарининг 11 майдаги фармони билан 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур тасдиқланди. Унда илғор хорижий тажриба асосида таълим сифатини ошириш, ўқитувчилик касбининг нуфузини юксалтириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқувчиларни касбга йўналтириш, инфратузилмани яхшилаш, соҳани рақамлаштириш бўйича долзарб йўналишлар белгиланган. Бу йўналишларнинг ҳар бири ўнлаб аниқ вазифалардан иборат. Улар ҳар бир туман ва шаҳар кесимида ишлаб чиқилган “йўл хариталари” асосида амалга оширилмоқда.

 

Йиғилишда халқ таълими вазири шу борадаги ишлар ва келгуси ўқув йилига мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.

 

Аввало, янги миллий дастурни таълим жараёнига жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, бу йил 3, 6, 7 ва 10-синфлар учун, 2023-2024 йилларда 4, 5, 8, 9 ва 11-синфлар учун дарсликлар, машқ дафтарлари ҳамда ўқув қўлланмалари яратилиши белгиланган.

 

Давлат раҳбари бунинг учун хорижий экспертлар ва тадқиқотчилардан иборат ишчи гуруҳини шакллантириб, дарсликларни сифатли тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

 

Миллий дастурда ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Бу юксак билим ва маҳоратли, замонавий кадрлар тайёрлашни тақозо этади. Шу мақсадда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

 

Йиғилишда педагогик таълимни трансформация қилиш, университетга қабулни такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ошириш ва ўқишни амалиёт билан боғлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва уларни янги методикага ўргатиш ҳақида сўз борар экан, Абдулла Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти фаолиятини кенгайтириб, уни ҳудудлардаги педагогика ўқув юртлари билан узвий боғлаш зарурлиги таъкидланди. Келгуси ўқув йилидан бошлаб кимё, биология, физика ва математика ўқитувчилари учун касбий сертификатлаш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

 

Президент мактаб директорларини тўғри танлаш, уларнинг касбий ва бошқарув маҳоратини ривожлантириш масаласига алоҳида тўхталди. Таълим билан бирга тарбия ҳам муҳимлигини таъкидлади.

 

“Маънавият мактабдан бошланади. Мактабларда таълим сифатига қандай эътибор берсак, маънавиятга ҳам шундай эътибор беришимиз керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шу мақсадда ўқувчиларнинг дунёқараши ва иқтидорини оширадиган, турли ёшдаги синфлар учун мўлжалланган маънавият китоблари яратиш бўйича тавсия берилди.

 

Мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. “Баркамол авлод” мактаблари фаолияти ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш, уларда “STEAM” йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Халқ таълими вазири Президентга ҳисобот топширди | Zamon.uz