Жаҳон

АҚШ Шимолий Кореянинг йирик хакерлар гуруҳига санкция қўймоқчи

Бу тўғрисида резолюция БМТ хавфсизлик кенгашига киритилган.

АҚШ Шимолий Кореянинг йирик хакерлар гуруҳига санкция қўймоқчи

 

АҚШ Шимолий Кореянинг Lazarus Group хакерлар гуруҳига санкция жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Вашингтон вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашига резолюция киритган.

 

Бу КХДРнинг янги ракета синовларига жавобан амалга оширилмоқда. АҚШ ишлаб чиққан ҳужжатда келтирилишича, Lazarus Group бир қатор Россия мудофаа ташкилотлари ва энергетика секторига киберҳужум уюштирган.

 

Бундан ташқари, гуруҳ киберайғоқчилик, маълумотлар, пул маблағларини ўғирлаш ва бошқа зарарли фаолият турлари билан шуғулланади.

 

“Ушбу гуруҳ 2007 йилда тузилган. У Бош разведка бошқармасининг 110 тадқиқот марказига бўйсунади ва 3 техник кузатув бюроси деб ҳам аталади ҳамда КХДРнинг кўплаб кибероперацияларига жавоб беради.

Гуруҳ қўлга киритган маълумотлар Пхеньянга санкцияларни четлаб ўтиш ва БМТ хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюцияларини бузиш имконини беради”, – деб қайд этган ҳужжат муаллифлари.

 

Уларнинг қўшимча қилишича, 2020 йилда Lazarus Group Ҳиндистоннинг ўта муҳим ижтимоий инфратузилмаларига "DTrack" вирусли дастури орқали ҳужум уюштирган. 2020 йилда  Германия ва Россия мудофаа ҳамда энергетик компаниялари ҳам уларнинг зарбасига учраган. 2021 йилга эса Япония ва ЖАР компаниялари уларнинг қурбонига айланган.

 

Аввалроқ Япония ва АҚШ КХДР ракета синовларига жавобан қўшма ҳарбий машғулот ўтказганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Шимолий Кореянинг йирик хакерлар гуруҳига санкция қўймоқчи | Zamon.uz