Ўзбекистон

Энди вилоят ҳокимлари бошқа ҳудудларга бориб,  бир-бирининг тажрибасини ўрганади

Президент саноат зоналари ташкил қилиш ва уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказди.

Энди вилоят ҳокимлари бошқа ҳудудларга бориб,  бир-бирининг тажрибасини ўрганади

 

Бугун, 26 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, бундай мажмуалар яхлит жойлашув, қулай коммуникация эвазига саноат ривожига катта туртки бўлади. Ўтган беш йилда юртимизда қўшимча 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига 45 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.


Яна бир муҳим жиҳати, ҳар бир туманга, олис ва чекка ҳудудларга саноат кириб бормоқда. Хусусан, илгари саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлади.


Аслида, салоҳият, марралар бундан-да юқори. Лекин уларни ҳаётга татбиқ этишда сусткашлик ҳолатлари кўп. Айрим кичик саноат зоналарининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани, яна баъзилари инфратузилма билан тўлиқ таъминланмагани сабабли тайёр лойиҳалар бошланмасдан турибди.


Бундан ташқари, саноат зоналарида иш бошлаш учун беш босқичли жараёндан ўтиб, ўндан ортиқ ҳужжатлар йиғиш кераклиги тадбиркорларга қийинчилик туғдирмоқда.


Президент бу масалаларни ҳал этиш саноатни ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтиришда муҳим эканини таъкидлади. 


“Бозор иқтисодиётида ҳар бир туманга, ҳар бир маҳаллага инвестиция кириб бориши керак. Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни очиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспорт қилиш мумкин. Бугунги муҳокамамиз замирида шу мақсад ётибди”, – деди давлат раҳбари


Йиғилишда саноат зоналарида бўш турган 6 минг 600 гектар майдонни электр энергияси, сув, йўл ва бошқа шароитлар билан таъминлаш чоралари муҳокама қилинди. Бунинг учун 1 триллион 500 миллиард сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.


Ҳудудларда текстиль-бўёқ ва терини қайта ишлаш бўйича кўплаб янги лойиҳалар тайёрланган. Бунинг учун марказлашган тозалаш иншоотлари зарур. Шу боис бундай корхоналар учун танланган жойларда замонавий тозалаш иншоотлари қуриш бўйича кўрсатма берилди.


Қайд этилишича, 200 млрд сўмдан юқори бўлган лойиҳалар инфратузилмаси учун харажатларни давлат томонидан молиялаштириш жорий қилинган. Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилояти тадбиркорлари бу имкониятдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 630 миллион долларлик лойиҳалар ташаббуси билан чиққан.


Шундай лойиҳалар учун жорий йилда ҳудудларга 170 миллиард сўм ажратилиши қайд этилди. Вилоят ҳокимлари бошқа ҳудудларга бориб,  бир-бирининг тажрибасини ўрганиши муҳимлиги таъкидланди.


Самарқандда 300 гектар майдонда янги махсус саноат зонаси ташкил этилиши айтилар экан, у ерда бизнес учун қулай шароитлар яратиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган лойиҳаларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Давлат раҳбари саноат зоналарида иш бошлашдаги бюрократияга алоҳида тўхталиб ўтди. Бу борадаги тартибни соддалаштириш чоралари белгиланди. Унга кўра, эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилади. Импортда имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади.


Шу пайтгача саноат зоналаридаги ерлар аукционга ҳокимлик томонидан қўйилар эди. Энди инвестиция мажбуриятлари белгиланиб, мазкур зоналарнинг дирекциялари томонидан чиқарилади. Шунингдек, инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин, аукцион орқали олинган объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.

Буларнинг ҳисобига саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар сони камайиб, бунга кетадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.


Президент кичик саноат зоналарида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг ер ва бино-иншоотлари билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича ҳам топшириқ берди.


Маҳсулотларнинг экспортбоплигини, халқаро стандарт ва истеъмолчи талабларига мослигини таъминлаш учун айрим саноат зоналарини хорижий компанияларга бошқарувга бериш, улардан инвесторларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.


Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳокимлар ҳисобот берди, тадбиркорлар таклифларини билдирди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Энди вилоят ҳокимлари бошқа ҳудудларга бориб,  бир-бирининг тажрибасини ўрганади | Zamon.uz