Ўзбекистон

Ўзбекистонда этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади

 

25 май куни “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабар берди. 

 

Қарор билан Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури, шунингдек, уни 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.  Шунга кўра, 2023 йил 1 мартдан ҳар йили этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

 

2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали. Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. 

2022/2023 ўқув йилидан Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрлари тайёрланади. 

 

2023 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласи” кўрик-танлови ўтказилади. Шунингдек, ЮНЕСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхати шакллантирилади. 

 

2023 йил 1 январгача ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконлар ташкил этилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади | Zamon.uz