Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги географик ахборот тизимлари лабораторияси очилди

Лабораторияда ерларнинг деградация жараёнлари баҳоланади ва тупроқлар ҳолати таҳлил қилиб борилади.

Ўзбекистонда янги географик ахборот тизимлари лабораторияси очилди


Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги географик ахборот тизимлари (ГИС) лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот “Замон.уз” нашрига маълумот берди.


Қайд этилишича, Янги ГИС лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер (маълумотлар маркази), плоттер (тупроқ хариталарини чоп этиш қурилмаси) ва GPS билан жиҳозланган.


Очилиш маросимида мутахассислар янги лабораториянинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, унинг ишлаш принциплари бўйича тақдимотлар ўтказишди. Илмий ходимлари энг сўнгги технологиялар асосида жиҳозланган янги лабораториянинг имкониятлари билан таништирилди.


“Геоахборот технологиялари ерларнинг деградация жараёнларини баҳолаш ва хариталаш,  тупроқлар ҳолатини таҳлил қилишнинг самарадор ва тезкор ахборот  тизимларини яратиш, тупроқ хариталаш ишларини, анъанавий хариталаш усулларини замонавий компьютерлаштириш, тадқиқ этиладиган ҳудуд тўғрисида тез ва сифатли маълумот олиш, геоахборот технологияларини қўллаган ҳолда масофадан зондлаш маълумотларига ишлов бериш орқали кўп йиллик мониторинг ишларини олиб боришга доир илмий-тадқиқотларни амалга оширишда бир қатор имкониятлар яратади ҳамда ер деградациясини бартараф етиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради”, — деди лойиҳа миллий бошқарувчиси Муҳаммаджон Қосимов.


Таъкидланишича, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши БМТнинг қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш ҳамда Иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенциясини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда янги географик ахборот тизимлари лабораторияси очилди | Zamon.uz