Рамзан Қодиров Польшани 6 сонияда мағлуб этишини айтди
“Украина бошқа масала, мени Польша қизиқтиради”, — деган Чеченистон раҳбари.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Полша ҳужумга учрайдиган Украинадан кейинги давлат бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Korrespondent.ru” нашри хабар берди.
“Украина ёпиқ масала. Мени Полша қизиқтиради. Украинадан кейин зарурат бўлса, олти сония ичида нимага қодирлигимизни кўрсатамиз”, — деган Қодиров.
Шу билан бирга, у 9-май куни Совет аскарлари ёдгорлигига гулчамбар қўйган Сергей Андреевдан “Варшавадаги Россия элчисига қилинган ҳужум” учун Полша расмий равишда Россиядан узр сўраши кераклигини талаб қилган.
У, шунингдек, НАТО давлатларини “Американинг ноғорасига ўйнамасликка” чақирган.
“Бугунги кунда президентимизга халқнинг ишончи юқори. Душман ҳужум қилганда шундай бўлади, ҳамма бирлашади. Шунинг учун, давлатимиз ва президентимизга қарши чиқаётган сўзловчи жаноблар, эҳтиёт бўлишингизни сўрайман”, — деган Чеченистон раҳбари.








