Жаҳон

Токио ва Вашингтон Шимолий Кореяга "огоҳлантирувчи сигнал" юборди

Япония ва АҚШ ҳарбийлари қўшма машғулот ўтказди.

Токио ва Вашингтон Шимолий Кореяга "огоҳлантирувчи сигнал" юборди

 

Япония мудофаа кучлари ва АҚШ ҳарбийлари Япон денгизида қўшма ҳарбий машғулот ўтказди. Бу ҳақда Япония мудофаа кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумот берди.

 

Токио томонидан машғулотларга 4 дона F-15, Вашингтон томонидан эса 4 дона F-16 қирувчи самолётлари қатнашган. Ундан кўзланган мақсад "таҳдидларга дарҳол муносабат билдириш имкониятини тасдиқлаш ва япон-америка альянсини мустаҳкамлаш" бўлган.

 

Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, икки давлат ушбу машқлар орқали КХДРга "огоҳлантирувчи сигнал" жўнатган. Пхеньян 25 май куни баллистик ракета синовларини амалга оширган эди.

 

Аввалроқ АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Милли буюк давлатлар ўртасида уруш хавфи қайтганини маълум қилганди

 

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"