Ўзбекистон

Хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилади

«Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди.

Хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилади

 

Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган «Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Лойиҳада қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилмоқда:

 

▫️Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом.

 

Низомга:

  • давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш;
  • суд эксперти фаолиятини «аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз» ўлчовлари асосида баҳолаб бориш;
  • рейтинг натижаларида экспертларни рағбатлантириб бориш ва фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш;
  • суд экспертлик соҳасидаги инновасия технологияларни кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишга қаратилган қоидалар киритилган.
  • Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд эксперти фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.
  • Низомда:
  • якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш;
  • хусусий суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда жавобгарлигини белгилаш;
  • хусусий суд эксперти томонидан ўтказиладиган экспертиза турларини белгилаш;
  • хусусий суд экспертларига қўйиладиган талаблар ва бошқа масалалар акс эттирилган.

 

 

Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилади | Zamon.uz