АҚШ ва Япония денгизда йирик машғулотлар ўтказди
Бундан аввал икки давлат ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам ўқув машқларига жалб қилинганди.

АҚШ ва Япония ҳарбий-денгиз кучлари Ronald Reagan атом авиаташувчиси иштирокида қўшма машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда япон ҳарбий қўмондонлиги маълум қилди.
Машғулотлар Тинч океанида ўтказилган. У 24-26 май кунлари бўлиб ўтган. Ўқув машқларида душман сувости кемаларига қарши ҳаракатларлар кўрикдан ўтказилган.
Апрель ойида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Abraham Lincoln авиаташувчиси иштирокида 10 кун давомида Япония кемалари билан биргаликда Шарқий Хитой ва Япон денгизларида йирик машғулотлар ўтказганди.
Аввалроқ Вашингтон ва Токиога қарашли қирувчи самолётлар ҳам ўқув машқларида иштирок этганди.







