Жаҳон

Россия гуруч ва дон экспортини тўхтатади

Бу қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички нархларни сақлашга қаратилган.

Россия гуруч ва дон экспортини тўхтатади


Россия жорий йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар гуруч ва гуручли дон маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда “Interfax” нашри хабар бермоқда.


Экспортни чеклаш Россия Федерациясининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, гуруч ёрмалари учун ички нархларни сақлашга қаратилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозларига кўра, 2022 йилда ялпи гуруч хомашёси 1,1 миллион тонна, шоли ёрмаси етиштириш 550 минг тоннани ташкил этиши керак эди. Бироқ апрел ойида мамлакатнинг асосий гуруч ишлаб чиқарувчиси бўлган Краснодар ўлкасидаги Федоровский сув иншоотида тўғон қулаб тушди. 

 

Айни пайтда майдонда реставрация ишлари олиб борилмоқда. Экин экиш уларнинг тугалланиши ва оптимал агротехнологик муддатларга риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Россия гуруч ва дон экспортини тўхтатади | Zamon.uz